Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2001 й. 396-сон "Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг штат жадвалига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.10.2001 й.
N 396
АМЕРИКА ҚЎШМА
ШТАТЛАРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИНГ
ШТАТ ЖАДВАЛИГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Америка Қўшма Штатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама хамкорликни фаоллаштириш хамда давлатлараро муносабатларни янада мустахкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1993 йил 10 майдаги 212-сон қарорига қўшимча тариқасида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг штат жадвалига маслахатчи ва биринчи котиб қўшимча лавозимлари киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йил 1 январдан бошлаб янгидан киритилган штатларни таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
бир ой муддатда Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг маслахатчи ва биринчи котиб лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар киритсин;
янгидан киритилаётган штатлар таъминоти учун 2001 йилги харажатларни штатларнинг тўлдирилишига кўра хорижий муассасалар таъминоти учун Ташқи ишлар вазирлигига ажратиладиган умумий маблағлар доирасида бюджет ажратмалари ҳисобига амалга оширсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири М.Б. Нурмуродов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов