Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2008 й. 203-сон "Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.09.2008 й.
N 203
ЎРМОН ҚЎРИҚЧИЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, ўрмон қўриқчилиги ходимларини белгиланган тартибда формали кийим-бош билан таъминлаш харажатлари ўрмон хўжалиги корхоналари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмон қўриқчилиги ходимларини босқичма-босқич икки йил мобайнида формали кийим-бош билан таъминлашни ташкил этсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 373-модда.