Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2008 й. 212-сон "2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.09.2008 й.
N 212
2008-2012 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ-МУҲИТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАСТУРИ
ТЎҒРИСИДА
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ишларни ташкил этиш ва 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг бажарилишини назорат қилиш юклансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар:
ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар;
2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 382-модда.