Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль транспорт қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22 декабрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро

автомобиль транспорти қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда аҳдлашувчи Томонлар деб аталади, ўзаро муносабатлар асосида иккала давлат ўртасида автомобилда йўловчилар ва юк ташиш ва уларнинг ҳудудлари орқали учинчи давлатларга транзит қатновини ривожлантириш, шунингдек, ушбу қатновларга кўмаклашиш истагига амал қилиб қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



I БЎЛИМ. ТАЪРИФЛАР


1-модда


1. "Ташувчи" ибораси иккала давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ халқаро ташувларни бажаришга ваколатли ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади.


2. "Автотранспорт воситаси" ибораси қуйидагиларни англатади: йўловчилар ташишда - автобусни, яъни ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаган ҳолда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва камида 8 ўринга эга бўлган механик транспорт воситасини англатади;

юкларни ташишда - юк автомобилини, прицепли юк автомобилини, шатакка олувчи автомобилни ёки яримприцепли шатакка олувчи автомобилларни англатади.


3. "Рухсатнома" тушунчаси Аҳдлашувчи томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудларидан транзит тарзда, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудидан учинчи давлат ҳудудига ва/ёки учинчи давлат ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудига (йўл йиғимлари тўлови билан ёки йўл йиғимлари тўловисиз) амалга ошириладиган ташишлар ҳуқуқини берувчи ҳужжатни англатади.

4. "Йўловчиларни мунтазам ташиш" ибораси қатновнинг бошланғич

...