Марказий банк Бошқарувининг 13.12.2008 й. 28/4-сон "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.01.2009 й. 1885-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.01.2009 й.
N 1885
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
13.12.2008 й.
N 28/4
ҚАРОРИ
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан
амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия
ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 29 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
"Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги низом (1999 йил 5 март, рўйхат рақами 662);
"Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги низомга 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (2000 йил 22 февраль, рўйхат рақами 662-1);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/4-сонли "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни қисман ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги қарори (2008 йил 3 июнь, рўйхат рақами 662-3 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 22-23-сон, 217-модда).
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 27-модда.