Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1908-сон билан рўйхатга олинган 09.02.2009 й. Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-9-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2009 йил 24 февралда 1908-сон
билан рўйхатга олинган
Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитасининг
2009 йил 9 февралдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда
солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга
тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низом оқ цементга, шунингдек муқобил ёқилғи - кўмирда ишлаб чиқарилган цемент ва клинкерга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум - қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда цементни (клинкерни) реализация қилишдаги тушум;
ҳисоб-китоб баҳоси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган цементнинг (клинкернинг) баҳолар даражаси;
қўшимча фойда - цементни (клинкерни) қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) чегириб ташланган ҳолдаги цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум билан барча реализация қилинган цемент (клинкер) ҳажмининг ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;
қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин солиқ тўловчи ихтиёрида қоладиган маблағ - солиқ солинадиган база билан қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ;
соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.
3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширадиган юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
5. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги қўшимча фойда солиғи, қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
6. Ҳисобот даврида реализация қилинган цементнинг (клинкернинг) барча ҳажми бўйича аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.
VI. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ
9. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
VII. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,
ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ
ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта - сўмда ўтказилади.
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ҳар бир маҳсулотнинг тури бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача, ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловалари шаклида тақдим этилади.
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
14. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағининг дебети;
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг кредити";
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити.
15. Қўшимча фойда солиғини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
16. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган, қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган "Қўшимча фойда солиғи" 251-сатрида кўрсатилади.
ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ
ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ
17. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
18. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
________________________-туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига
Солиқ тўловчи |
|
(корхона, ташкилотнинг номи) |
СТИР |
Телефон____________________________________________________
Тўловчи манзили____________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами_____________________________________-сон
(банк муассасаси номи, коди)
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр - 090-сатр)
|
100 |
минг сўм |
Раҳбар |
||||
(имзоси) |
(Ф.И.Ш.) |
Бош бухгалтер |
||||
(имзоси) |
(Ф.И.Ш.) |
20___йил "__" _________________ М.Ў.
________________________-туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига
Солиқ тўловчи |
|
(корхона, ташкилотнинг номи) |
СТИР |
Телефон____________________________________________________
Тўловчи манзили____________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами_____________________________________-сон
(банк муассасаси номи, коди)
Клинкерга қўшимча фойда солиғи
ҲИСОБ-КИТОБИ