Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2009 й. ПҚ-1069-сон "Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги доимий мухтор вакили тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2009 й.

N ПҚ-1069


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ

УСТАВЛИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ

ДОИМИЙ МУХТОР ВАКИЛИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакили фаолиятини тартибга солиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакили тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакили (кейинги ўринларда - Доимий вакил) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради ва мақом жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Элчисига тенглаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В.И. Норов) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 2009 йилдан бошлаб Доимий вакил таъминотининг харажатлар сметаси ҳар йили тасдиқланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р.С. Азимов) навбатдаги молия йили учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасаларини молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳажми доирасида Доимий вакил таъминотига ва фаолиятини амалга ошириш учун зарур маблағларни харажатлар сметасига мувофиқ ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Евросиё иқтисодий ҳамкорлик органлари ҳузуридаги Доимий вакили тўғрисида" 2006 йил 12 октябрдаги ПҚ-488-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 108-модда.