Молия вазирининг 24.11.2008 й. 110-сон "Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа маҳфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.04.2009 й. 1941-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.04.2009 й.
N 1941
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
24.11.2008 й.
N 110
БУЙРУҒИ
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа
маҳфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси
тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2009 йил 26 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа маҳфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 206-модда.