Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган маҳсулотлари ҳисоб- китоб Жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хом- ашёсини етиштирувчилар билан ҳисоб- китоблар қилиш ва бўнак бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.08.2001 й. 1062-сон билан рўйхатга олинган 23.06.2001 й. Молия вазирлигининг 67-сон, Марказий банкнинг 14/28-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2001 йил 15 августда 1062-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва
Марказий банкининг
2001 йил 23 июндаги
67 ва 14/28-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоб
Жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хом ашёсини
етиштирувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш
ва бўнак бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сонли "Республика пахта тозалаш саноатининг бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги 2001 йил, 11-сон, 67-бет) ва давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштиришни узлуксиз молиялаштиришни таъминлашга йўналтирилган.
Низом давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоб Жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма") томонидан пахта хом ашёси бўйича бўнак беришнинг ва якуний ҳисоб-китоблар тўловини амалга оширишнинг ўзига хослигини белгилайди.
Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ишлатилади:
Авизо - банк хабарномаси, пул ўтказганлик ҳақида хабар.
Авизоловчи банк - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига хизмат кўрсатувчи банк.
Аккредитив - аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим қилганда ва аккредитивнинг барча шартларини бажарганда маҳсулот етказиб берувчига тўловни амалга ошириш ёки ўз ваколатини бошқа банкка (бажарувчига) бериш мажбуриятини олган аккредитивни очган банк (банк-эмитент)
Аппликант - ариза берувчи - Жамғарманинг тижорат агенти, тўловчи - "Пахтасаноат"нинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари.
Банк-эмитент - Жамғарманинг молиявий агенти - Пахтабанк, аккредитивни очадиган банк.
...