Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2009 й. 132-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.05.2009 й.
N 132
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР
ҲУЖЖАТЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИЖРО
ЭТИШДА ХАТЛАНГАН ВА ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН
МОЛ-МУЛКНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ ҲАМДА
ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 236-модда.