Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 11.06.2009 й. 204-сон "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.07.2009 й. 1981-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.07.2009 й.
N 1981
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
11.06.2009 й.
N 204
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини
назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 332-модда) мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасалари талабаларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ҳамда баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2009 йил 3 сентябрдан кучга киради.
Вазир А. Парпиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 330-модда.