Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2009 й. 192-сон "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2009/2010 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2009 й.

N 192


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН

ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИГА

2009/2010 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ЎҚУВЧИЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида саноатнинг юқори технологияли тармоқлари, саноат ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ва қуриш учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2009/2010 ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилиш квотаси тўлов-контракт асосида 200 нафар, шу жумладан:

"Машинасозлик технологияси" мутахассислиги бўйича - 50 нафар;

"Автомобиль инжиниринги" мутахассислиги бўйича - 50 нафар;

"Саноат ва хўжалик қурилиши инжиниринги" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;

"Архитектура ва саноат дизайни" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;

"Ахборот технологияси ва саноатда АБТ" мутахассислиги бўйича - 25 нафар;

"Энергетика" мутахассислиги бўйича - 25 нафар этиб белгилансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 333-модда.