Ўзбекистон Республикасининг 31.03.1990 й. 51-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
31.03.1990 й.
N 51-XII
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СОВЕТИ
ПРИЗИДИУМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ФАРМОНЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА*
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг қуйидаги Фармонлари тасдиқлансин:
"Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг конференцияларини чақириш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 1989 йил 30 ноябрь Фармони;
"Ўзбекистон Республикаси судьялари ва халқ маслаҳатчиларининг қасамёди тўғрисида"ги 1989 йил 21 декабрь Фармони;
"Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг малака коллегиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1989 йил 21 декабрь Фармони;
"Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги, судьялар ва халқ маслаҳатчиларини чақириб олиш ҳамда муддатидан илгари озод этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1989 йил 21 декабрь Фармони;
"Халқ маслаҳатчиларининг суддаги вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ бўлган харажатларини қоплаш тартиби ва миқдори тўғрисида"ги 1989 1 йил 21 декабрь Фармони;
"Ўзбекистон Республикасида ижара тўғрисидаги Низом ҳақида"ги 1989 йил 29 декабрь Фармони;
"Ўзбекистон Республикасида йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солиш тўғрисида"ги 1990 йил 21 февраль Фармони;
"Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги 1990 йил 22 февраль Фармони;
Ўзбекистон Республикаси
Олий Советининг Раиси М. Иброҳимов
*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.