Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.11.2009 й. ПҚ-1224-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2009 й.

N ПҚ-1224



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2009 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида давлатлар ҳудудига нолегал келиб турган шахсларни қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон - Туркманистон Давлат чегарасидаги чегарачи комиссарлар фаолияти тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида туркман томонига тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М.И. Атаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 496-модда.