Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида гуманитар соҳада ҳамкорлик тўғрисида Битим (Боку, 2008 йил 11 сентябрь) (ЎзР Президентининг 06.07.2009 й. ПК-1150-сон қарори билан тасдиқланган, 2009 йил 29 июлда кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Озарбайжон Республикаси

Ҳукумати ўртасида гуманитар

соҳада ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

келгусида маданият ва санъат, фан ва таълим, ёшлар ва спорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришни истаб,

иккала давлат халқларининг маданий алоқалари ва дўстона муносабатлари анъаналарини инобатга олиб,

гуманитар алоқалар иккала мамлакат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ва дўстлик, иноқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга ёрдам беришига ишонган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I. Маданият ва санъат


1-модда


Томонлар тижорат ва нотижорат шартлар асосида тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, амалий ва фотосанъат кўргазмалари, кинофильмлар алмашувига имкон яратадилар.



2-модда


Томонлар маданият ва киноматография соҳасида Ўзбекистон ва Озарбайжон муассасалари ва ташкилотлари ўртасида бевосита ҳ

...