Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1999 й. Ф-999-сон "Мустақиллик йўлида шахид бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш учун тузилган жамоатчилик комиссияси тўғрисида"ги Фармойиши

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

12.05.1999 й.

N Ф-999



Ватанимиз озодлиги ва истиқлоли учун курашларда жон фидо этган, миллатни ҳуррият ва эркинликка чорлаган, шўро тузуми даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фидойи инсонлар, шаҳид зиёлилар хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини, бой илмий-ижодий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз, ўсиб келётган ёш авлод онгида мустақиллик қадриятларига, инсон ҳақ-ҳуқуқларига юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини камол топтирш, уларни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, демократик тамойиллар руҳида тарбиялаш мақсадида:


1. Мустамлакачилик даврида миллий истиқлол ва тараққиёт йўлидаги интилишлари учун ноҳақ айбланиб, турли жазо ва тазйиқларга маҳкум этилган ватандошларимизнинг исми шарифини аниқлаш, таржимаи ҳоли, фаолиятини ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун жамоатчилик комиссияси тузилсин, унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Миллий Хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Президент девони архиви ва Бош архив бошқармаси комиссияни барча зарур архив материаллари билан таъминласин.


3. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, ЎзА ва бошқа оммавий ахборот воситаларига комиссия фаолиятини ҳамда шу масала билан боғлиқ мавзуларни мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


4. Комиссия бир ой муддатда ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасиниг қарори лойиҳасини тайёрласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 5-сон, 137-модда