Молия вазирининг 30.11.2010 й. 102-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2010 й. 2175-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.12.2010 й.
N 2175
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
30.11.2010 й.
N 102
БУЙРУҒИ
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини
тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг
механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 9 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги, 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги, 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 531-модда.