Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.1992 й. ПФ-333-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасидаги ўзгартишлар ҳақида"ги Фармони

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.02.1992 й.

N ПФ-333



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРТИШЛАР ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Вице-Президенти лавозимини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 4 январдаги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўртоқ А. М. Муталовнинг халқ хўжалигини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларини эътиборга олиб:


1. "Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси тўғрисида" Ўзбекистон ССР Президентининг 1990 йил 15 ноябрдаги 97-сон Фармони билан таъсис этилган Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари - тегишли мажмуаларнинг раҳбарлари лавозимлари тугатилсин;


2. Ўртоқ Т. Я. Шарипов Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Захиралар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар мажмуининг раҳбари лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитетининг Раиси этиб тайинлансин.


3. Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Ўзбекистон ССР меҳнат вазири лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 8 май 205-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисми;

- Ўзбекистон ССР Президентининг Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - енгил саноат моллари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон давлат уюшмаси бошқарувининг Раиси лавозимларини қўшиш тўғрисида 1991 йил 15 майдаги 208-сон Фармонининг Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарига тааллуқли қисм ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 189-модда