Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.1994 й. ПФ-1023-сон "Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
20.12.1994 й.
N ПФ-1023
ТЕРИ ХОМ АШЁСИНИ РЕСПУБЛИКАДАН ОЛИБ
ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республика корхоналарини тери хом ашёси билан таъминлаш мақсадида:
1. Экспорт қилиш (жумладан МДҲ мамлакатларига олиб чиқиб кетиш) тақиқланган, 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармон билан тасдиқланган (6-илова) буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатига "Тери хом ашёси (ностандартидан ташқари)" маҳсулот тури киритилсин.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзистиқболстат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мазкур тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарорининг 1-иловасидаги 10-банд иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
1994 йил 20 декабрдаги
ПФ-1023-сон Фармонига
ИЛОВА
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан
бериладиган лицензиялар бўйича белгиланган
квоталар ҳажмида экспорт қилинадиган моллар
РЎЙХАТИ
N |
Маҳсулот номи |
ТИФ ТН коди
|
10 |
Тери (ностандартидан ташқари) |
410420000, 410620000 |
410800000, 410900000
|
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”,
1995 й., 4-сон, 45-модда