Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.1991 й. ПФ-269-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг ишларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.10.1991 й.
N ПФ-269
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ
ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VII сессиясида билдирилган таклифлар ва мулоҳазаларга мувофиқ ҳамда республикани ривожлантиришнинг етилган масалаларини зудлик билан пайсалга солмай ҳал этиш, халқ хўжалигининг аҳоли турмуш таъминоти билан боғлиқ бўлган барча тармоқлари ишини яхшилаш зарурлигини эътиборга олиб, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси барча комплексларининг ишларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг 120-моддасидан келиб чиқиб:
юқорида қайд этилган барча масалаларга бевосита раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вице-президенти ўртоқ Ш.Р. Мирсаидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 12-сон, 282-модда