Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.06.1991 й. ПФ-218-сон "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш ҳақида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
11.06.1991 й.
N ПФ-218
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАРИ
АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Илмий кучларни жамлаш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш, деҳқончилик-саноат мажмуининг илмий-техникавий имкониятлари самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини яхшилаш мақсадида:
1. 1991 йилнинг 1 июлдан В.И. Ленин номидаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик академияси Ўрта Осиё бўлими ҳамда республикада жойлашган деҳқончилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академияси ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) мазкур Фармонни бажаришга оид ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарорни тайёрласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 7-сон, 138-модда