Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2002 й. 170-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "2002 йилги дон экинлари ҳосилининг харид нархлари тўғрисида" 2002 йил 19 январдаги 27-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.05.2002 й.
N 170
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"2002 ЙИЛГИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИНГ
ХАРИД НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2002
ЙИЛ 19 ЯНВАРДАГИ 27-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича Меморандум доирасида Халқаро валюта фонди билан эришилган аҳдлашувларни сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "2002 йилги дон экинлари ҳосилининг харид нархлари тўғрисида" 2002 йил 19 январдаги 27-сон қароридаги 2-банддан тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин, ушбу бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хат боши қўшилсин:
"етиштирилган бошоқли экинлар дони ҳажмининг кейинги 25 фоизини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш шартномавий нархлар бўйича амалга оширилади;
етиштирилган бошоқли экинлар дони ҳажмининг қолган 50 фоизидан хўжаликлар мустақил равишда фойдаланишади, шу жумладан уларни шартномавий нархларда сотишади".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон, Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов