Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2011 й. 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.12.2011 й.
N 318
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ
ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ
10 МАРТДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2011 йил 6 декабрдаги
318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль
ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига
киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
иккинчи хатбошидаги "такомиллаштириш" сўзидан кейин "шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш" сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш";
еттинчи хатбошига "малакасини оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин.
2. 2-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ";
учинчи хатбошидаги "4-иловага" сўзлари "3-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 3-бандда:
биринчи хатбошидаги "31" ва "22" рақамлари тегишли равишда "35" ва "25" рақамлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "икки нафар ўринбосари" сўзлари "бир нафар ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 4-банддаги "5-иловага" сўзлари "4-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3 - 5-иловалар тегишли равишда 2 - 4-иловалар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомда:
а) 7-бандда:
иккинчи хатбошидаги "такомиллаштириш" сўзидан кейин "шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш" сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш";
еттинчи хатбошига "амалга оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин;
б) 8-бандда:
иккинчи хатбошидаги "ташишни ташкил этиш ва унинг" сўзлари "ташишни ташкил этиш ва автомобиль транспорти объектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "транспорти" сўзидан кейин "шу жумладан, автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш" сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошидаги "ривожлантириш" сўзидан кейин "комплекс" сўзи қўшилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади";
"е" кичик бандига "амалга оширишни" сўзларидан кейин "шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича" сўзлари қўшилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 499-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 93-модда