Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари (ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон қарорига 32-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2011 йил 30 декабрдаги
32-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
1 январдан ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланадиган қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарорининг 11-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 8-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 8-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2010 йил ҳосили пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 3 сентябрдаги ПҚ-1398-сон қарори 4-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сон қарорининг 2-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 йил учун академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПҚ-1620-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 561-модда