Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Халқ таълими вазирлигининг 38-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 42 қ/қ-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 01.02.2012 й. 2321-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.2012 й.

N 2321

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.12.2011 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

26.12.2011 й.

N 42 Қ/Қ


ҚАРОРИ


Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат

умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган

синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим

муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 11 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда) ҳамда 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 379-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 27 мартдаги 4/4, 01-11 қ/қ-сонли "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1950, 2009 йил 29 апрель) қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 232-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.

Халқ таълими вазири

Т. Ширинов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

         

Б. Исмаилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 55-модда