Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 28.03.2012 й. 6-сон "Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2012 й. 2351-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.04.2012 й.
N 2351
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА
РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
28.03.2012 й.
N 6
ҚАРОРИ
Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар
бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи
субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан
назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2012 йил 15 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. У. Турдиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 162-модда