Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2012 й. 132-сон "Хайратон - Мозори Шариф" темир йўл линияси ходимлари ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча объектлар ва иншоотлар қуриш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2012 й.

N 132



"ХАЙРАТОН - МОЗОРИ ШАРИФ"

ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ХОДИМЛАРИ

ВА МОЛ-МУЛКИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ОБЪЕКТЛАР

ВА ИНШООТЛАР ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Темир йўл инфратузилмасини қўшимча равишда ривожлантириш ҳамда "Хайратон - Мозори Шариф" темир йўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш" лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2011 йил 7 декабрда Афғонистон Ислом Республикасининг Жамоат ишлари вазирлиги билан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ўртасида 2009 йил 27 ноябрдаги MРW/ADВ/0161/001-контрактга "Хайратон - Мозори Шариф" линияси ходимлари ва темир йўл инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича иншоотлар қуриш тўғрисида 3-қўшимча битим (кейинги ўринларда 3-қўшимча битим деб аталади) имзоланганлиги, қурилишга Афғонистон томони буюртмачи ҳисобланиши;

станциялар, юклар сақланадиган майдонлар ва разъездлар периметри бўйича тўсиқлар ўрнатиш, станциялар ва разъездлар периметрал тўсиғини хавфсизлик приборлари билан жиҳозлаш, бутун трасса бўйлаб ҳамда станциялар, юклар сақланадиган майдонлар ва разъездларда кузатув миноралари ўрнатиш ишларининг умумий қиймати 3-қўшимча битимга мувофиқ 3 672 310,75 АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. 3-қўшимча битим доирасида объектларни металл панжаралар билан тўсиш, темир йўл линияси бўйлаб миноралар ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича бажариладиган ишлар ҳажмига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон - Мозори Шариф" ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарорининг 4 - 8-бандлари татбиқ этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 218-модда