Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2012 й. ПҚ-1691-сон "Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.01.2012 й.
N ПҚ-1691
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ
БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини инобатга олиб:
1. Хоразм вилояти ҳокимининг ташкилий, иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Хоразм вилояти ҳокимининг иқтсодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.
2. Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилсин.
3. Хоразм вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари вилоят ҳокими зиммасига юклатилсин.
4. Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси (П. Бобожонов) мазкур қарорга асосан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов