Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1994 й. 533-сон "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.1994 й.
N 533
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
"Давлат божи ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Илова қилинаётган давлат божи ставкалари тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Давлат божи ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллаш бўйича йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Давлат божининг бюджет даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан тегишли назоратни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи ва олтинчи хат бошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 11-сон, 49-модда.