Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш
механизми
|
Хара-
жатлар,
млн. сўм
|
Молиялаштириш
манбалари
|
Масъул
бажарувчилар
|
амалга
ошириш
шакли
|
бажариш
муддати
|
I. НОРМАТИВ-МЕТОДИК БАЗАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
|
1.
|
Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни аниқлаш ва танлаш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2012 йил
IV чорак
|
-
|
-
|
"Ўзархив" агентлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
|
2.
|
"Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни сотиб олиш, ижарага олиш ва улардан вақтинча фойдаланиш учун нархларни белгилаш мезонлари" йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2012 йил
IV чорак
|
-
|
-
|
Фанлар академияси,
"Ўзархив" агентлиги,
Миллий кутубхона, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
|
3.
|
Нодир қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптлар, шунингдек ноёб нашрларни сақловчиларга (уларнинг эгаларига), улар ўзгага берилган ҳолларда (ижарага, вақтинча фойдаланишга бериш, сотиш ва шу кабилар), бундай ҳужжатлар ва раритет нашрларнинг мақомига (тарихий, илмий, ижтимоий қимматлилиги) тегишли асосланган хулосалар бериш.
|
Сақловчи (эгаси) ва манфаатдор томон ўртасидаги намунавий шартнома
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил
IV чорак
|
-
|
-
|
"Ўзархив" агентлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
4.
|
Аҳолида сақланаётган қўлёзмалар ва босма нашрларни тизимли аниқлаш ва тўплашни ташкил этиш.
|
Археографик экспедицияларнинг жўнаб кетиш жадвали ва республика вилоятларида бундай экспедицияларни ташкил этиш
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил IV
чорак, ҳар
йили
|
20.0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
5.
|
Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптлар, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрлар билан фойдаланувчиларнинг илмий-таълим мақсадларида танишиши учун улар тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш:
аҳолидан қимматли қўлёзмалар ва нашрларни сотиб олиш;
ҳужжатнинг ҳолати ва сақланиш даражаси паспортини ишлаб чиқиш;
ҳужжатнинг ҳолати ва сақланиши даражаси паспортини тўлдириш.
|
Ҳужжатларнинг ҳолати ва сақланиши даражаси маълумотлари базаси
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил IV
чорак, ҳар
йили
|
50,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Миллий кутубхона,
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, "Ўзархив" агентлиги
|
6.
|
Босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.
|
Маълумотлар базаси
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил IV
чорак
|
100,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, "Ўзархив" агентлиги
|
7.
|
Яратилган базани электрон форматга ўтказиш:
рақамлаш технологиясини танлаш;
электрон намуналар яратиш ва идентификациялаш;
электрон ресурсларнинг библиографик маълумотлар базасини яратиш.
|
Ишлар жадвали
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил IV
чорак
|
60,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Миллий кутубхона,
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги
|
8.
|
Жамият учун босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, манускриптларни, шунингдек аҳолида сақланаётган ва тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб нашрларни бундан кейин сақлаш ва консервация қилиш, рақамли ўхшашлари учун мастер-нусхалар яратиш, мастер-нусхалар Миллий кутубхонада сақланишини, суғурта нусхалари эса - Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатларнинг марказий давлат архивида сақланишини ташкил этиш.
|
Тадбирлар режаси
|
Амалга
оширишнинг
бошланиши -
2012 йил IV
чорак
|
80,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Миллий кутубхона,
"Ўзархив" агентлиги,
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти
|
II. РЕСТАВРАЦИЯ ВА КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА
ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
|
9.
|
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат Шарқшунослик институти талабаларининг Миллий кутубхонада ўқув машғулотлари ўтказиши, амалиёт ва стажировкадан ўтиши билан боғлиқ ҳолда, уларни кейинчалик ишга жойлаштирган ҳолда, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
|
Тадбирлар режаси
|
2012 йил
II чорак
|
20,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Миллий кутубхона,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
10.
|
"Ахборот-кутубхона ва архив фондларини реставрация ва консервация қилиш" бўлимини 5А220301 - "Ҳужжатшунослик ва архившунослик" магистратура мутахассислигининг тегишли фани ўқув дастурига киритиш.
|
Тегишли мавзуларни ўқув дастурига киритиш
|
2012 йил
|
-
|
-
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,
"Ўзархив" агентлиги,
Миллий кутубхона
|
11.
|
5А220301 - "Ҳужжатшунослик ва архившунослик" магистратура мутахассислигининг тегишли фани бўйича ўқув дастурига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-методик материалларни, шу жумладан, ўқув-методик комплексларни такомиллаштириш.
|
Ўқув-методик материаллар ва ўқув-методик комплексларни янгилаш
|
2013-2014
йиллар
|
-
|
-
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Фанлар академияси,
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,
"Ўзархив" агентлиги
|
12.
|
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлар марказий давлат архиви базасида нодир ва алоҳида қимматли нашрлар ва қўлёзма ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш учун семинарлар, тренинглар ташкил этиш.
|
Семинарлар, тренинглар
|
2012 - 2014
йиллар
|
20,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, "Ўзархив" агентлиги
|
13.
|
Миллий маданий мерос объектларини сақлаш, консервация ва реставрация қилиш масалалари бўйича хорижий конференциялар, семинарлар, тренингларда қатнашиш.
|
Конференциялар, семинарлар ва тренинглар ишида қатнашиш
|
2012 - 2014 йиллар
|
60,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Миллий кутубхона, "Ўзархив" агентлиги
|
III. АҲОЛИДАГИ АЛОҲИДА ҚИММАТЛИ, НОДИР НАШРЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ
АНИҚЛАШ ВА ТЎПЛАШ ТАДБИРЛАРИНИНГ МАҚСАДЛАРИ, МАЗМУНИ ВА АҲАМИЯТИ
ТЎҒРИСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ-ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
14.
|
Аҳолидаги алоҳида қимматли, ноёб нашрлар ва ҳужжатларни аниқлаш ва тўплаш бўйича кўрилаётган тадбирларнинг аҳамияти ва талаблари тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш.
Олимлар, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле- ва радиоканалларида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш.
Амалга ошириладиган тадбирлар жараёни ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
|
Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркуми, оммавий ахборот воситаларида рукнлар
|
2012 - 2014
йиллар
|
30,0
|
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва хайрия (ҳомийлик) маблағлари
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Миллий кутубхона,
Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, миллий телерадиокомпания
|
|
ЖАМИ:
|
|
|
440,0
|
|
|