Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.1994 й. 124-сон қарори билан тасдиқланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 мартдаги

124-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун иқтисодий

жазоларни қўллаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий жазолар қўллашни назарда тутади.


II. ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ҚЎЛЛАНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАР


1. Ушбу Низом билан қуйидаги иқтисодий жазоларни қўллаш назарда тутилади:


1.1. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун


а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, шунингдек, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда сарфланган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

б) нефть ва нефть маҳсулотларини мақсадга номувофиқ ишлатиш, шунингдек уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча сарфлаш сарфланган нефть ва нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини айбдор юридик шахслардан ундириб олишга сабаб бўлади;

в) нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар томонидан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сифати бузилганда - юридик шахсларга сифати бузилган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилишига асос бўлади;

е) нефть маҳсулотларини маҳсулот етказиб берувчилардан тамғасиз вагон-цистерналарда ёки қоидани бузган ҳолда қабул қилиб олиш ва ташиш нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва ташишни амалга оширувчи ташкилотлардан ташилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг 50 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

ж) етказиб берувчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан кондициясиз нефть маҳсулотларининг автоцистерналар тамғаланмасдан ва нефть маҳсулотлари сифати паспортларисиз берилиши сотилган кондициясиз нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ҳамда уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади.


1.2. Газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун


а) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзэнергоинспекция) қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз шартномалар тузган ҳолда газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;

б) газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфини ҳисобга олмай туриб (газ ҳисоблагичсиз) ўзбошимчалик билан ёки газ сарфини ҳисобга олиш ускуналарининг уланиш схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув орқали табиий газдан фойдаланиш - юридик шахслардан сарфланган табиий газ қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади;

д) ёқилғи ишлатиладиган жиҳозлар (қурилмалар)да газнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча беҳуда исроф қилиниши текшириш пайтидан олдинги 12 ойда нооқилона сарфланган газнинг 50 фоиз қийматини ишлатувчилардан ундириб олишга сабаб бўлади.


1.3. Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун

б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги қайтарилмаган миқдор қийматини 30 фоиз миқдорида, шартномада кўрсатилган меъёрлардан кам қайтариб берилган тақдирда эса қайтарилмаган конденсат миқдорининг қийматини, тариф қийматини ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда 50 фоиз миқдорида ундириб олишга сабаб бўлади;

в) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши корхоналар ва ташкилотлардан ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундириб олишга сабаб бўлади;

д) саноат корхоналари ва ташкилотларининг иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш иссиқлик энергияси ҳажмининг асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган ҳажми қийматини улардан 3 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

е) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг иш тартиби бузилиши ёки уларга риоя қилмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини улардан 50 фоиз миқдорда жарима ундириб олишга сабаб бўлади;

ж) саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларининг сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;

з) Электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари уланиши схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув - ҳисобга олиш ускуналари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб ҳисобга олинмасдан фойдаланилган электр энергияси ҳажми қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади;

и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 50 фоиз миқдорда улардан ундириб олишга олиб келади;

к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган қоидалар талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолатидаги ҳамда улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича "Ўзэнергоинспекция" ёзма кўрсатмаларининг мунтазам бажарилмаслиги ушбу қурилмалар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, узатиладиган ёки мазкур қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергия ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади.


III. ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Ушбу Низомда назарда тутилган иқтисодий жазолар "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан қўлланади. Иқтисодий жазолар бўйича ундириб олинадиган суммалар миқдори нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар бундан мустасно.

2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу қарорда назарда тутилган қоидабузарликни содир этганлик учун иқтисодий жазо қўлланилиши, қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.

3. Юридик шахслар "Ўзэнергоинспекция" мансабдор шахсларининг хатти-харакатлари устидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ёки судга мурожаат қилишга хақлидирлар.

4. Ушбу Низомга мувофиқ Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкцияларнинг 50 фоизи бюджетга ўтказилади, қолган 50 фоизи Ўзэнергоинспекциянинг ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.

5. Қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкциялар ўз вақтида ўтказиб берилмаган ҳолда, айбдор шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда, яъни Мажбурий ижро бюросига талабнома билан чиққан ҳолда мажбурий ундирилади. Ундирувга қаратилган жараёнда ноаниқликлар ёки асосли эътирозлар бўлган ҳолатларда суд тартибида ундирилиши таъминланади.

6. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

8. Агар нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ортиқча сарфлаш, исроф қилиш қишлоқ хўжалиги ишларини ноқулай об-ҳаво шароитларида амалга ошириш, табиий офатлар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан бўлса, иқтисодий жазолар қўлланилмайди.