Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Тошкент, 1993 йил 11 ноябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида солиқ

қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (бундан кейин "Томонлар" дейилади) солиқ қонунларига риоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг қанчалик муҳимлигидан келиб чиқиб ва ана шу мақсадларда бир-бирига иложи борича кўпроқ кўмаклашишга истак билдириб, қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиладиган атамаларнинг маъноси


Ушбу Шартнома мақсадида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни билдиради:


"солиқ қонунчилиги" - солиқ турлари ва уларнинг мазкур Томон ҳудудида ундирилиш тартибига белгилайдиган ҳамда солиқ мажбуриятларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиш муносабатларини тартибга солиб турувчи юридик меъёрлар йиғиндисидир;


"солиқ қонунчилигини бузиш" - солиқ тўловчининг бюджет олдидаги белгиланган юридик мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликда ифодаланадиган ҳуқуққа қарши ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир;


"ваколатли солиқ идоралари" - Ўзбокистон Республикаси Вазирлар Ма

...