Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.07.1997 й. ПФ-1819-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги уорхоналарга банк хизматини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
17.07.1997 й.
N ПФ-1819
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ
КОРХОНАЛАРГА БАНК ХИЗМАТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИР ТЎҒРИСИДА
Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиш, уларга банк хизматини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий сармоялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар иштирокида барпо этилган корхоналар ўз хоҳишларига кўра бир ёки бир қанча банк муассасаларида сўм ва хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига эга бўлишга ҳақлидирлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки бир ҳафта муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов