Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2012 й. Ф-3949-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармойиши
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
29.12.2012 й.
N Ф-3949
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ
ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ
БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тайёрлаш тизимини, ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш, суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигини янада таъминлаш, Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 11-моддасига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида янги таҳрирдаги низом, шунингдек унинг таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг ташкилий тузилмаси ҳамда штатлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармойишдан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
3. Мазкур Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси в.б. Б. Коканбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2012 йил 29 декабрдаги
Ф-3949-сон фармойишига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия
этиш бўйича олий малака комиссиясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
||||||||||||||||||||||||
Раис ўринбосари (жамоатчилик асосида) |
|
Раис 1 |
Комиссия аъзолари - 17 та, шу жумладан, жамоатчилик асосида - 12 та |
|||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
Котибият 7 |
Суд инспекцияси 7 |
|
Бухгалтерия 1 |
Хўжалик бўлими 5 |
||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ижроия аппарати бўйича жами штат бирлиги - 21
Президентининг
2012 йил 29 декабрдаги
Ф-3949-сон фармойишига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш
бўйича олий малака комиссиясининг
ШТАТЛАРИ
Олий малака комиссияси
|
|
Комиссия раиси (доимий асосда) |
1 |
Комиссия раисининг ўринбосари (жамоатчилик асосида) |
1 |
Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида) |
11 |
Комиссия аъзолари (доимий асосда) |
4 |
Жами Комиссия аъзолари
|
17 |
Ижроия аппарати |
|
I. Комиссия раиси |
1 |
|
|
II. Суд инспекцияси |
7 |
Суд инспекцияси раҳбари |
1 |
Суд инспекцияси раҳбарининг ўринбосари |
1 |
Етакчи инспектор |
4 |
Иш юритувчи |
1 |
|
|
III. Котибият |
7 |
Котибият раҳбари |
1 |
Котибият раҳбарининг ўринбосари |
1 |
Етакчи инспектор |
4 |
Архив мудири |
1 |
|
|
IV. Бухгалтерия |
1 |
Бош ҳисобчи |
1 |
|
|
V. Хўжалик бўлими |
5 |
Бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи |
1 |
Ҳудудни тозаловчи ишчи |
1 |
Қозонхона мутахассиси |
1 |
Фаррош |
2 |
|
|
Жами ижроия аппарати бўйича |
21 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 14 январь, 2-сон, 18-модда