Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 1-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 4-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 7-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 21.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 05.02.2013 й. 2423-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.02.2013 й.
N 2423
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 21.01.2013 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.01.2013 й. N 4-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.01.2013 й. N 7 |
ҚАРОРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 510-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2012 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб, иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 21 августдаги 8, 48 ва 60-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 2388, 2012 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 432-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси
|
Ш. Салихов |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
1. |
Институт директори |
|
профессор |
1230294 |
|
фан доктори |
1180311 |
|
фан номзоди |
1130601 |
|
2. |
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори |
|
профессор |
1130601 |
|
фан доктори |
1090432 |
|
фан номзоди |
1041648 |
|
3. |
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири |
|
фан доктори ёки профессор |
1090432 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
1041648 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
1001750 |
|
4. |
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари |
|
фан доктори ёки профессор |
1041648 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
1001750 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
961629 |
|
5. |
Бош илмий ходим |
|
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
1041648 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
1001750 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
961629 |
|
6. |
Етакчи илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан доктори |
1001750 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
961629 |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
914170 |
|
7. |
Катта илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
914170 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
867253 |
|
илмий даражага эга бўлмаган |
821380 |
|
8. |
Кичик илмий ходим |
|
фан номзоди |
867253 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
821380 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
775888 |
|
9. |
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи |
684574 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 февраль, 6-сон, 76-модда