Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 29.01.2013 й. 2-сон "Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.03.2013 й. 2434-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.03.2013 й.
N 2434
ЎЗБЕКИСТОН
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ
АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
29.01.2013 й.
N 2
БУЙРУҒИ
Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари)
айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини
берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда), "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 437-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ А. Абдувалиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 март, 10-сон, 131-модда