Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.1999 й. ПФ-2472-сон "Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
31.12.1999 й.
N ПФ-2472
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР
ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
ШКАЛАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солишни такомиллаштириш, меҳнатни рағбатлантириш ва даромадларни легаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг энг катта ставкаси 45% дан 40% га туширилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларидан солиқ иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
1999 йил 31 декабрдаги
ПФ-2472-сон Фармонига
ИЛОВА
Жисмоний шахслар даромадларидан
олинадиган солиқ ставкалари
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
'Солиқ суммаси |
Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоригача |
даромад суммасин инг 15 фоизи |
Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдори (+1 сўм)дан беш карра миқдоригача |
уч карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоридан ошган суммадан 25 фоиз |
Энг оз иш ҳақининг беш карра миқдори (+1 сўм) дан ўн карра миқдоригача |
беш карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг беш карра миқдоридан ошган суммадан 36 фоиз |
Энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдори (+1 сўм) дан ва ўндан юқори |
ўн карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдоридан ошган суммадан 40 фоиз. |