Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2002 й. 336-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.09.2002 й.
N 336
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 26 сентябрдаги ПФ-3135-сон Фармонига мувофиқ ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарпш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "KOINOT" очиқ акциядорлик жамияти устав фондидаги акцияларнинг давлат улушини бошқариш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига берилсин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир ой муддатда 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурини амалга ошириш учун "Гранит" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ва "KOINOT" очиқ акциядорлик жамиятининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан ушбу қувватларда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўли билан фойдаланиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Орипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов