Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 02.07.2013 й. 01-237-сон "Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.07.2013 й. 2477-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.07.2013 й.
N 2477
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
02.07.2013 й.
N 01-237
БУЙРУҒИ
Олий ҳарбий таълим муассасаларида
тест синовларини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига асосан БУЮРАМАН:
1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат тест маркази директори Б. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 15 июль, 28-сон, 367-модда