Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 12-сон "Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.07.2013 й. 2486-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.07.2013 й.
N 2486
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ
ҚЎМИТАСИНИНГ
25.06.2013 й.
N 12
ҚАРОРИ
Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш,
қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ж. Кадиров
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 29 июль, 30-сон, 400-модда