Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2013 й. 213-сон "Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.07.2013 й.
N 213
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ
ДОИМИЙ ВА ВАҚТИНЧА САҚЛАШ ЖОЙЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек ушбу хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат солиқ хизмати органлари автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 5 август, 31-сон, 409-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 7-сон, 48-модда