Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2013 й. ПҚ-2060-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
31.10.2013 й.
N ПҚ-2060
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ:
1. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2013 йил 31 октябрдаги
ПҚ-2060-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий
тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш
тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган
ўзгартишлар
1. 31-банднинг иккинчи хатбоши ва 34-банднинг саккизинчи хатбошидаги "маълумотнома" сўзи "хулоса" сўзи билан алмаштирилсин.
2. 32-банддаги "маълумотномаси" сўзи "хулосаси" сўзи билан алмаштирилсин.
3. 54-банднинг учинчи хатбошидаги "маълумотномаси" ва "Маълумотнома" сўзлари тегишли равишда "хулосаси" ва "Хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг (Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси) тўққизинчи босқичи "Механизм" устуни, ўнинчи босқичи "Муддатлар" устуни ва ўн биринчи босқичи "Механизм" устунининг тўққизинчи хатбошидаги "маълумотнома" сўзлари "хулоса" сўзи билан алмаштирилсин.
5. 3-илованинг (Тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахслар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш схемаси) биринчи босқичи "Механизм" ва "Муддатлар" устунларида, иккинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги биринчи хатбошида ҳамда учинчи босқичнинг "Механизм" устунидаги "маълумотнома" сўзлари "хулоса" сўзи билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 585-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2013 йил, 10-сон, 279-модда