Халқ таълими вазирлигининг 87-сон, Молия вазирлигининг 121-сон "Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 21.10.2002 й. Қарори (АВ томонидан 18.11.2002 й. 1189-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.11.2002 й.
N 1189
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.10.2002 й. N 87 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.10.2002 й. N 121 |
ҚАРОРИ
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим
болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар
ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2002 йил 28 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 33-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Халқ таълими вазири Р.Жўраев
Молия вазири М.Нурмуратов