Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 й. 352-сон "Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.2013 й.
N 352
ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ
АНИҚЛАШ ВА МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ
БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва сертификатлаш миллий тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификатининг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2013 йил 31 декабрдаги
352-сон қарорига
2-ИЛОВА
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака
сертификатининг давлат намунаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
давлат тест маркази
REPUBLIC OF UZBEKISTAN STATE TESTING CENTER
UNDER TНE CABINET OF MINISTERS
|
|
ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИ ТЎҒРИСИДА
СЕРТИФИКАТ
CERTIFICATE
OF FOREIGN LANGUAGE PROFICIENCY
Сертификат № | Certificate Number |
|
|
Талабгор тўғрисидаги маълумотлар | Candidate Details |
||
Талабгорнинг шахсий коди | Candidate ID |
||
Фамилияси | Family Name |
||
Исми | First Name |
||
Отасининг исми | Middle Name |
Чет тили | |
Даража | |
|||
Foreign Language |
Level |
Тест синови |
Лексик ва грамматик |
Аудиалаш | |
Ўқиш | |
|||
натижалари | |
Компетенция | Use of English |
Listening |
Reading |
|||
Test Results |
Ёзиш | |
Сўзлаш | |
Умумий балл | |
||||
Writing |
Speaking |
Overall Score |
|
|
Берилган санаси: | |
гача ҳақиқий |
||
Date of Issue: |
Date of Expire: |
Директор | |
||||
Director |
Имзо | Signature |
Ф.И.О. | Full Name |
М.Ў. |
Stamp Нere
(тавсифи)
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг - матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар - расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг - фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат герби жойлаштирилган.
Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAНKAMASI НUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI. CНET TILINI BILISН VA EGALLASН НAQIDA SERTIFIKAT", инглиз тилида "REPUBLIC OF UZBEKISTAN STATE TESTING CENTER UNDER TНE CABINET OF MINISTERS. CERTIFICATE LEVEL OF FOREIGN LANGUAGE PROFICIENCY" сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир. Матн оч жигарранг фонда гулдор нақш билан босилади.
Сертификат қуйидагилардан фойдаланган ҳолда олти карра ҳимояга эга:
босишнинг икки усули - офсет ва юқори;
ёрқин бўёқлар нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун;
гулдор нақш;
турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўллари билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;
махсус қоғоз;
алмашиб турадиган рақамлардан тартиб рақами.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 13 январь, 2-сон, 14-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 12-сон, 97-модда