Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 й. 353-сон "Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.2013 й.
N 353
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ҚУЙИШ
ЛИНИЯЛАРИНИ АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР
ҚУЙИШ ЛИНИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
ВА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЯГОНА РЕЕСТРИГА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ
БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 13 январь, 2-сон, 15-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 12-сон, 98-модда