Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Февраль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2014


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

1

*********

- 2013 йил якунлари бўйича ЎзР СК 362-моддасида белгиланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари мезонларига мувофиқ келмай қолган ягона ер солиғини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этишининг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 363-модда, тўртинчи қисм.

   

   

  

3

- 2014 йил январь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2014 йил январь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2014 йилнинг январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

10

- 2014 йилнинг январь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

             

- 2014 йилнинг январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни;


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди;

             

- 2014 йилнинг февраль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

             

- 2014 йилнинг февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2014 йилнинг февраль ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

             

- 2014 йил январь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.

             

   


13

- 2014 йил февраль ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2014 йил февраль ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2014 йилнинг январь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2014 йилнинг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ер солиғининг ҳисоб-китобини ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 285-модда, биринчи қисм;

          

- 2014 йил I чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар.

         

15

- 2013 йил учун йиллик молиявий ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни*****


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди;

    

- 2013 йилнинг IV чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, олтинчи ва еттинчи қисмлар;

       

- 2013 йилнинг IV чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда;


- 2013 йилнинг IV чораги учун акциз солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

      

- 2013 йилнинг IV чораги учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1, 2, 3-бандлари;

      

- 2013 йилнинг IV чораги учун ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2013 йилнинг декабрь ойи учун ??Сни тўлашнинг, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун ??Сни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

       

- 2013 йилнинг декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6, 7-бандлари;

       

- 2013 йилнинг IV чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг IV чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини ҳамда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш, шунингдек чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм; ДСҚ ва МВнинг қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13, 14-бандлари;

      

- 2013 йилнинг IV чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2013 йил декабрь ойи учун ушбу ажратмаларни тўлашнинг, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун мазкур ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

        

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг 2013 йилнинг IV чораги учун ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2013 йилнинг декабрь ойи учун мазкур ажратмаларни тўлашнинг, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун ушбу ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

       

- микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлмаган тадбиркорлар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2013 йилнинг декабрь ойи учун ЯСТ тўлашнинг, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун ЯСТ тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

       

- 2013 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди;

        

- 2013 йилнинг IV чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган, ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

- 2013 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи юридик шахслар томонидан Ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари;

       

- 2013 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2013 йилнинг декабрь ойи учун ушбу солиқни тўлашнинг, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2013 йилнинг IV чораги учун мазкур солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

        

- 2013 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи ва еттинчи қисмлар;

    

- 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси норезидентлари мол-мулк солиғини тўлашининг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, ўнинчи қисм;

        

- тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


ИВ, МВ ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 21.02.2011 йилда 2199-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди;

     

- 2013 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, бешинчи қисм;


- 2014 йилнинг январь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарорининг 2-банди;

      


23

*********

- 2014 йил февраль ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2014 йил февраль ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- 2014 йилнинг январь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2014 йилнинг январь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2014 йилнинг январь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди;

           

- 2014 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнги куни*******


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм;

           

- 2014 йилнинг январь ойи учун ??Сни тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм;

           

- 2014 йилнинг январь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 325-4-модда, учинчи қисм;

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм;

              

- 2014 йилнинг январь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм.

           

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.


****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 июлига қадар - йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


*****) Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари.


******) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган (Ҳисоб-китобни 15 декабрга қадар тақдим этадилар) қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар (Ҳисоб-китобни 25 январга қадар тақдим этадилар) ва солиқни йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар тўлайдиган де??он хўжаликлари бундан мустасно.


*******) Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


********) Солиқни ҳар чоракда, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган кундан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.