Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2006 й. ПФ-3832-сон "Осиё ва Паросиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
20.12.2006 й.
N ПФ-3832
ОСИЁ ВА ПАРОСИЁ ЎЙИНЛАРИ
ҒОЛИБЛАРИ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ
МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Осиё ва Паросиё ўйинларининг жаҳон спорт ҳаракатидаги нуфузи ортиб бораётганлигини, Ўзбекистонда спортнинг жадал ривожланаётганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек Осиё ва Паросиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон спортчилари - Осиё ва Паросиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорларига юқори натижаларга эришганликлари учун қуйидаги миқдорда бир мартали пул мукофотлари топширилади:
олтин медали учун - 5000 АҚШ доллари;
кумуш медали учун - 3000 АҚШ доллари;
бронза медали учун - 2000 АҚШ доллари.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси спортчиларига Осиё ўйинларида эришган улкан натижалари учун пул мукофотларини тўлаш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 701-модда