ЎзССР Президентининг 12.02.1991 й. ПФ-142-сон "Ўзбекистон ССР Давлат геология ва минерал ресурслар комитетини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ
СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
12.02.1991 й.
N ПФ-142
ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ
ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР КОМИТЕТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Геология тармоғининг республика ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотларини бошқаришнинг самарали системасини вужудга келтириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалигининг минерал хом ашёнинг қидириб топилган захираларига эга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида "Ўзбекгеология" бош мувофиқлаштириш-геология бошқармаси, "Краснохолмсгеология" геология ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Средазкварцсамоцветы" экспедицияси ва Бутуниттифоқ норуда материаллар геологияси илмий-тадқиқот институти Ўрта Осиё тажриба-методика туркумининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда улар негизида Ўзбекистон ССР Давлат геология ва минерал ресурслар комитети ташкил этилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик
Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 5-сон, 99-модда