Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2006 й. ПҚ-520-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2006 й.

N ПҚ-520



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасига вазирнинг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги ПҚ-192-сонли Қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамсиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 708-модда.