Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2003 й. 413-сон "Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.09.2003 й.
N 413
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ
ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
икки ҳафта муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш юзасидан эксперт комиссиянинг таркибини ва комиссия ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2004 йил 1 январгача бўлган муддатда телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга илгари берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин ҳамда лицензиатлар ўз фаолиятини мазкур қарорга биноан лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштириши устидан назоратни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 90-модда.